Меҳнат қонунчилигига оид масалалар”юзасидан амалий семинар.

 

   Тармоқ тизимидаги таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимларни ижтимоий,иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини, меҳнат ҳуқуқларини химоялаш борасида айрим ташкилотларнинг фаолияти ўрганилганда меҳнат кодекси ва тегтшли  бошқа меъёрий хужжатларнинг талаблари бузилаётганлиги  ҳеч биримизга сир эмас.Ушбу холатларга барҳам бериш  мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда  таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Янгиариқ туман кенгаши, Янгиариқ туман адлия бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази  туман бўлими ҳамкорликда  2019 йил 2 ноябр куни “Меҳнат қонунчилигига оид масалалар”мавзусида  амалий семинар ўтказилди.Семинарда 39 та умумтаълим мактаблари ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари, касаба уюшма кўмита раислари жами 72 нафар ходим иштирок қилди. 

Янгиариқ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Расулбек Ибрагимов сўзга чиқиб “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича”, Давлат, меҳнат ҳуқуқ инспектри, Махмуджон Қодиров “Меҳнат қонунчилигига доир масалалар юзасидан, туман халқ таълими бўлими юристи Феруза Машарипова “Меҳнат шартномаларини юритилиши, шахсий хужжатларни  тартибга солиш масалалари юзасидан  маъруза қилдилар.

Маъруза давомида:

Ўзбекистон Республикаси меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солиб борилиши.;  

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президент фармонлари, Ўзбекистон Республикаси  Ҳукумати қарорлари, давлат хокимиятининг бошқа вакиллик ва ижроя органлари ўз ваколатлари доирасидаги қабул қарорлари кириши юзасидан тўхталдилар.

Мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳар қандай ташкилотлар, муассасада иш берувчи ва ходимлар юқорида қайд қилиб ўтилган қонунлар доирасидан четга чиқмаган ҳолда иш кўришлари, яъни  ўз иш фаолиятлари давомида  қонунчиликга тўла риоя қилган ҳолда иш олиб боришлари лозимлиги тўғрисида гапирдилар.

Иш берувчилар томонидан ҳанузгача меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган, яъни буйруқлар меҳнат кодекси талабларига зид равишда қабул қилинган, меҳнат шартномалари белгиланган қоида талабларига зид чиқарилаётганлиги, таътиллар жадваллари тасдиқланмаган ва бошқа кўплаб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги юзасидан гапириб,

ходимлар билан вужудга келадиган меҳнат муносабатларини қонунларга таянган ҳолда олиб бориш (умумий масала).

-ишга қабул қилишни расмийлаштириш;

-меҳнат дафтарчалари ҳисобини юритиш;

          -меҳнат дафтарчасига ўз муддатида ёзувлар  киртиш;

-буйруқларни қонун талабларига мувофиқ ёзиш;

-ходимларни таътиллар жадвали вақтида тасдиқланиб,       таништириш;

-меҳнат шартномалари таърифини ўзгартириш, бекор қилишни қонун  талабларига тўла мувофиқ ҳолда амалга ошириш. Т-2 карточка ҳисобга  олиш дафтарини юритиш.лозимлиги юзасидан тушунчалар берилди.

Семинар якунида иштирокчилар хамкор ташкилот мутахассис ларига ўзларини қизиқтирган саволларига аниқ, мазмунли жавобларини олдилар.

 Семинар  юкори савияда ўтказилди.

 

 

 Янгиариқ туман кенгаши раиси:                                         Г.Отажонова.